Жамият    7:00 / 23.08.2022     290
Жиззахдаги “Тоза ҳаво” тадбирида 2 мингдан ошиқ автомашина назоратдан ўтказилди
18 та носоз ҳолда ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига нисбатан тегишли тартибда баённомалар расмийлаштирилди ҳамда техник кўрикдан ўтказиш шохобчаларига юборилди

Жиззах вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўлими томонидан вилоятимизнинг Пахтакор ва Дўстлик туманларида “Тоза ҳаво” тадбири ўтказилди. Тадбирда автотранспорт воситаларининг атмосфера ҳавосига чиқараётган зарарли ташламалари миқдори аниқланди.
Рухсат этилган меъёрлардан юқори кўрсаткичга эга бўлган транспорт воситалари эгаларига маъмурий жавобгарлик белгиланди.

“Тоза ҳаво” тадбирини вилоятнинг барча туманларида ўтказилиш режалаштирилган. Шу кунга қадар Ғаллаорол туманидаги “Сангзор”, Пахтакор, Дўстлик, Зафаробод ва Зарбдор туманлари марказий кўчаларидаги йўл патрул хизмати масканларида автотранспорт воситаларидан атмосферага ташланаётган зарарли ташламалар миқдори назоратдан ўтказилди.
“Тоза ҳаво” тадбирининг иккинчи босқичи давомида шу кунга қадар вилоят миқёсида Экология давлат инспекторлари ҳамда ИИБ ходимлари томонидан 2 117 та автотранспорт воситалари назоратдан ўтказилиб, 18 та носоз ҳолда ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига нисбатан тегишли тартибда баённомалар расмийлаштирилди ҳамда техник кўрикдан ўтказиш шохобчаларига юборилди.
