Обуна бўлинг

Жамият    6:11 / 14.06.2022     695

Жиззахдаги ЙПХ масканида номаълум ҳайвон гўшти тўхтатиб қолинди

Ноқонуний юк Тошкентга олиб кетилаётган бўлган.

2022 йил 9 июнь соат 00:30ларда Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи,  ЖХХ ЙҲХБ  ҳамда вилоят Ветеринария ходимлари ҳамкорликда Дўстлик тумани “Манас-14” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган вақтларида “Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Cobalt” русимли автомашина тўхтатилиб, текширилди.

Аниқланишича, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи фуқаро Х.Ш автомашина салони ва юкхонасида ноқонуний равишда, ҳеч қандай ҳужжатларсиз номаълум ҳайвон гўштини Тошкент шаҳрига сотиш учун олиб кетаётган бўлган.

Ушбу номаълум ҳайвон  гўшти инсонлар истеъмоли учун яроқли ёки яроқсизлигини билиш мақсадида вақтинча сақлаш учун музхонага қўйилиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштрилди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!