Обуна бўлинг

Жамият    6:58 / 7.07.2022     608

Жиззахдан Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманига гуманитар юклар жўнатилди

Маълумки, Жиззах вилояти Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга масъул этиб бириктирилган. Шу кунгача Тахтакўпир туманидаги ижтимоий соҳа объектлари, бозорлар, кўчалар, маҳалла биноларини тамирлаш, эҳтиёжманд оилаларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш каби амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Маълумки, Жиззах вилояти Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга масъул этиб бириктирилган. Шу кунгача Тахтакўпир туманидаги ижтимоий соҳа объектлари, бозорлар, кўчалар, маҳалла биноларини тамирлаш, эҳтиёжманд оилаларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш каби амалий ишлар давом эттирилмоқда. Бу каби ижтимоий ёрдам тадбирлари шу кунларда ҳам давом этяпти. Бу ҳақда “Jizzax MTRK” хабар қилмоқда.

Қорақалпоғистонда эълон қилинган фавқулотда ҳолатдан келиб чиқиб, куни кеча Жиззах шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан  озиқ овқат ва кийим кечак маҳсулотлари ортилган навбатдаги юк машиналари Тахтакўпир туманига  жўнаб кетди.

Жами 200 млн. сўмлик бўлган мазкур гуманитар ёрдамга шаҳардаги бозорлар ва тадбиркорлар ўз хиссаларини қўшишди.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги котибият мудири Раҳматилла Исмоиловнинг таъкидлашича, 6 тонна картошка, 5 тонна шакар, 5 тонна гуруч, 40 млн. сўм қийматдаги турли антисептик воситалар, кийим-кечак, кўрпа-тўшаклар Тахтакўпирга жўнатилган.

Айтиш керак, бу каби ҳайирли ишлар халқимизнинг ҳамжихатлиги, ўзаро аҳиллигининг белигисдир. Муборак қурбон ҳайити арафасида Тахтакўпир туманида арзонлаштирилган савдо ярмаркаларини ҳам ташкил этиш режалаштирилган.

Биродар Қорақалпоқ халқини қўллаб-қувватлашга қаратилган бу каби ҳайирли тадбирлар давом этмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!