Жамият    8:38 / 7.07.2022     264
Жиззахдан Қорақалпоғистонга юк машиналари жўнатилди
Жиззах вилояти транспорт бошқармаси гуманитар юкларни етказишда кўмаклашмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий соха объектлари, бозорлар, кўчалар, маҳалла биноларини тамирлаш, эхтиёжманд оилаларга ҳар томонлама кўмак кўрсатишга Жиззах вилояти ҳам ўз хиссасини қўшмоқда.
Қолаверса, Қорақалпоғистонда эълон қилинган фавқулодда ҳолатдан келиб чиқиб, Жиззахдан Қорақалпоғистон Республикасига гуманитар юклар жўнатиляпти. Жиззах вилояти транспорт бошқармаси юкларнинг манзилга етказилишида кўмак кўрсатиш мақсадида транспорт воситаларини сафарбар қилди. Бу ҳақда бошқарма ахборот хизмати “Dizak.uz” га маълум қилди.
Хусусан, жорий йилнинг 5 июль куни “Marhabo mebil servis” МЧЖга қарашли 3 та юк ташувчи тарнспорт воситаси ҳамда 6 июль куни 22 та юк машинаси Қорақалпоғистон Республикасига жўнатилди.
