Обуна бўлинг

Жамият    6:10 / 15.06.2022     358

Жиззахга 10 тонна сувни олиб юрадиган янги машиналар олиб келинди

Бу техникалар ободонлаштириш ишларида асқотади.

Ўтган куз ва баҳор мавсумида Жиззах вилояти бўйича “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 16 миллиондан зиёд мевали ва манзарали кўчатлар экилди. Бу ҳақда “Jizzax MTRK” хабар қилмоқда.

Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, “Ўзйўлкўкаламзорлаштириш” унитар корхонаси, ободонлаштириш бошқармаси каби ташкилотларнинг бугунги кундаги асосий вазифаларидан бири ана шу экилган кўчатларни парваришлаш ишларига қаратилган.

Мавзуни Жиззах шаҳри мисолида давом эттирадиган бўлсак, ҳудудда ўтган куз ва баҳор ойларида жами 613 минг дона манзарали ва мевали кўчатлар экилди. Бунда асосан павлония, катальпа, шумтол, заранг, қарағай арча каби манзарали кўчатлар ўтқазилган эди.

Ҳар йилгидай жорий ёз фасли ҳам анча иссиқ келди. Шу боис, соҳа мутахассислари дарахтлар ва кўчатлар парваришига алоҳида эътибор қаратишган. Экинларни суғориш ишлари тонг саҳар ва кечки пайтларда амалга оширилмоқда.

Яқинда Жиззах вилоят ободонлаштириш бошқармасига 4 дона замонавий автотранспорт воситаларининг олиб келиниши ҳам бу борадаги ишларда асқотяпти.

Алоҳида қайд этиб ўтиш керак, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўплаб боғлар ҳам ташкил этилди. Бу боғларда томчилатиб суғориш технологиясидан фойдаланиб келиняпти.

Дарвоқе, Шароф Рашидов туманида кўчат экиш тадбири қарийб 103 фоизга бажарилган. Яъни, 761 минг ўрнига, 781 минг тўп мевали ва манзарали кўчатлар автомобил йўллари ёқасига, қишлоқ хўжалиги ераларига ихота сифатида, фермер хўжаликлари дала четларига, ижтимоий соҳа обьектлари, корхона ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳудудларига экилган.

Қанчалик машаққат билан экилган ва парваришланаётган экинларга бепарволарча муносабатда бўлаётганлар ҳам учраб турибди афсуски.Шубоис, Жиззах вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъуллари томонидан назорат тадбирлари йўлга қўйилган.

Суви ва тупроғи зар юртимизга яшиллик, боғ-роғ ва ўрмонлар ярашади. Шундай экан бу каби ишларда нафақат масъуллар, балки ҳар бир юртдошимиз фаол бўлиши мақсадга мувофиқдир.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!