Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 24.10.2022     331

Жиззахлик 16 ёшли ўқувчи ўзганинг 2 млн сўмдан ортиқ пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритди

Фирибгар жабрланувчининг ишончига кириб, 3 йил муддатга 90 миллион сўмга 16 фоиздан Nexia-3 автомашинани олиб беришини ваъда қилган.

Жиззахлик мактаб ўқувчиси Telegram мессенжери орқали жиноят содир этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшовчи фуқаро З.Ж. ариза билан мурожаат қилиб, Telegram мессенжеридаги «Автокредит бош тўловсиз» гуруҳига аъзо бўлгани, ўзини гуруҳ администратори деб таништирган шахс унинг ишончига кириб, 3 йил муддатга 90 миллион сўмга 16 фоиздан Nexia-3 автомашинани олиб беришини ваъда қилганини билдирган. Шундан сўнг келишув асосида бошланғич 2 миллион 180 минг сўм пулни қўлга киритгач, ёзишмаларни ўчириб ташланганини айтиб, гуруҳ администраторига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахс Жиззах вилояти Пахтакор туманида яшовчи, 2006 йилда туғилган, 10-синф ўқувчиси М.Д. экани аниқланган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!