Обуна бўлинг

Жамият    7:00 / 2.12.2022     322

Жиззахлик божхоначилар чегарадан ноқонуний олиб ўтилаётган 5 тоннадан ошиқ гуручни тўхтатиб қолишди

Жиззах вилояти божхона бошқармасининг “Қўшкент” ҳамда “Учтўрғон” чегара божхона постларида ноқонуний юклар тўхтатилган.

Фото: Жиззах вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати

Жиззах вилояти божхона бошқармасининг “Қўшкент” чегара божхона пости ходимлари томонидан пост орқали ҳаракатланган “Isuzu” русумли юк автотранспорт воситаси кўздан кечирилди.

Жиззах вилояти божхона бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, жараёнда машина юкхонасида бошқа товарлар орасига яшрилган, оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ҳам кўрсатилмаган, дастлабки қиймати 64 миллион сўмлик 4000 кг гуруч маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Бошқарманинг “Учтўрғон” чегара божхона постида ҳам шунга ўхшаш ноқонуний ҳолат аниқланди. Ушбу чегара божхона постига кириб келган юк автотранспорт воситаси ходимлар томонидан кўздан кечирилганида унинг ичида 22 та  қопга жойланган, жами 1100 кг. гуруч маҳсулотлари борлиги, ушбу маҳсулотлар белгиланган талабларга зид равишда, яширинча олиб чиқиб кетилаётганлиги маълум бўлди.

Жиззахлик божхоначиларнинг хушёрлиги боис жами 5100 кг гуруч маҳсулотларининг ноқонуний тарзда чиқиб кетишининг олди олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийтирилиб, кўриб чиқиш учун суд органларига юборилган.

“Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3512-сон Қарорига асосан, жисмоний шахслар томонидан 3 кг.дан кўп бўлмаган миқдорда гуруч маҳсулотлари олиб чиқиб кетилиши мумкин”, — дейилади вилоят Божхона бошқармаси ахборот хизмати хабарида.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!