Обуна бўлинг

Жамият    7:00 / 23.08.2023     222

Жиззахлик божхоначилар дори воситаларининг Ўзбекистондан яширинча олиб чиқилишига йўл қўйишмади

“Қўшкент” божхона постининг чиқиш йўлаги орқали ҳаракатланган юк автотранспорт воситаси ходимлар томонидан белгиланган тартибда кўздан кечирилганда юклар орасида оғзаки сўровда маълум қилинмаган, дастлабки қиймати 40 млн сўмдан ортиқ, 2 турдаги, жами 388 дона дори воситалари борлиги аниқланди.

Фуқаро мазкур дориларни божхоначилардан яширинча, ноқонуний тарзда юртимиздан олиб чиқишга уринган.

Фото: Видеодан кадр

Жиззах вилояти божхона бошқармасининг “Қўшкент” чегара божхона постида “уддабурон” шахсларнинг қинғир ишлари фош этилди.

Аниқроғи, божхона постининг чиқиш йўлаги орқали ҳаракатланган юк автотранспорт воситаси ходимлар томонидан белгиланган тартибда кўздан кечирилганда юклар орасида оғзаки сўровда маълум қилинмаган, дастлабки қиймати 40 млн сўмдан ортиқ, 2 турдаги, жами 388 дона дори воситалари борлиги аниқланди.

Фуқаро мазкур дориларни божхоначилардан яширинча, ноқонуний тарзда юртимиздан олиб чиқишга уринган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жиззах вилоят божхона бошқармаси ходими Азиз Сидқуловнинг “Jizzax MTRK”га маълум қилишича, “Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” Вазирлар Маҳкамасининг 191-сон Қарори тасдиқланган. Ушбу қарор низомида жисмоний шахслар божхона чегараси орқали олиб ўтадиган дори восилталарининг меъёрлари алоҳида белгилаб қўйилган. Маълумот учун, Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг шу даврига қадар 7 та ҳолатда, қиймати 160 млн сўмга яқин сифатсиз дори воситалари айланмасининг олди олинган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!