Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 12.10.2022     230

Жиззахлик божхоначилар гиёҳвандлик моддаси олиб кетаётган шахсни тўхтатиб қолишди

“Самарқанд—Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган фуқаро тўхтатилиб, кўздан кечирилганда унинг чўнтагидан 19 дона гугурт қутиларига жойланган марихуана топилди.

Фото: Жиззах вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати

Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан “Самарқанд—Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган фуқаро тўхтатилиб, кўздан кечирилганда унинг чўнтагидан 19 дона гугурт қутиларига жойланган, яшил рангли, ўзига хос ўткир ҳидга эга, соф оғирлиги 98,98 гр марихуана гиёҳвандлик воситаси топилди.

Жиззах вилояти божхона бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу фуқаро аввал ҳам гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланганлиги учун қўлга тушган ва озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаган.

Аммо ушбу жазодан тегишли хулоса чиқармасдан, ўз нафси йўлида яна шу каби қинғир ишга қўл урган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!