Жамият    7:01 / 26.09.2022     342
Жиззахлик божхоначилар кўп миқдорда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосини тўхтатиб қолишди
Фарғона вилояти божхоначилари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда салкам 117,5 млн. сўмлик тамаки маҳсулотлари ноқонуний савдоси олди олинди.

Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари Фарғона вилояти божхоначилари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақда бошқарма ахборот хизмати “Dizak.uz”га маълум қилди.
Вилоятнинг Бағдод туманида ўтказилган тадбир давомида Nexia-3 русумли автотранспорт воситаси олдиндан кузатувга олинди.
Автомашина келишилган ҳудудда тўхтаб, дастлабки қиймати 117,5 млн. сўмлик, жами 6 000 қути тамаки махсулотларини шартли харидорга сотмоқчи бўлган вақтда ходимлар томонидан тўхтатиб қолинди.

Кўздан кечирув жараёнида эса ушбу тамаки маҳсулотлари Ўзбекистон Республикаси акциз маркалари билан маркаланмаганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув харакатлари олиб борилмоқда.
