Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 3.10.2022     227

Жиззахлик деҳқон гигант ошқовоқларни етиштирди 

Мазкур сабзавотнинг энг кичиги 30 кг, каттаси эса 65 кг. тош босди.

Фото 8220Газетаuz8221

Жиззахлик Рўзибой Маматовнинг хонадонида экилган гигант ошқовоқлар бу йил у кутгандан ҳам ортиғи билан хосил берди. Мазкур сабзавотнинг энг кичиги 30 кг, каттаси эса 65 кг тош босди. Бу ҳақда “Газета.uz” хабар бермоқда.

Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги Мевазор қишлоғида истиқомат қилувчи Рўзибой Маматов шу йилнинг май ойи бошида ҳовлисидаги 4 сотих ерга кичик ва гигант ошқовоқлар уруғларини қадаган. сентабр охирига келиб эса хосил йиғмоқда.

Фото 8220Газетаuz8221

«Уйимиздаги 12 сотих ер майдонининг 6 сотихини боғга айлантирганмиз. Ҳар йили 4−5 сотих жойга ошқовоқ экиб, хосилини куз ва қиш мавсумида сотамиз. Ўтган йили интернет орқали гигант ошқовоқ ҳақидаги видеони кўриб, томорқамга экишга қизиқиб қолдим. Охири қидириб топиб, бир қанча уруғ қададик. Дори ва сувни кўп қўйганим учун хосилга киргач, ошқовоқлар тагидан чириб кетди. Биттасини оғирлиги 35 кг атрофида бўлганди», — деди у.

Унинг айтишича, 2021 йилги ҳолат деҳқоннинг қизиқишини сўндирмаган. У жорий йил ҳам гигант ошқовоқ уруғини томорқасига экишга қарор қилди. Бешта уруғдан учтаси униб чиқди. Пишиб етилган ошқовоқларнинг энг кичиги 30 кг, энг каттаси эса 65 кг тош босди. Рўзибой Маматов гигант ошқовоқ навини қандай парвариш қилгани ҳақида гапириб берди.

Фото 8220Газетаuz8221

«Ошқовоқларга бу йил дори ўрнига маҳаллий ўғитлардан бердик, камроқ сув қўйдик. Хосилга кирганидан кейин зах ўтмаслиги учун тагига қуруқ хашаклардан қўйиб, яхши парвариш қилдик. Шу боис ҳам ўтган йилгидек чириб кетмади. Деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланамиз. Бу сабзавотларни сотиб, рўзғор учун керакли нарсаларни харид қиламиз. Кейинги йили ҳам гигант ошқовоқлардан кўпроқ экмоқчиман», — деди деҳқон.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!