Жамият    10:00 / 23.08.2022     268
Жиззахлик деҳқонлар Қорақалпоғистонда савдо ярмаркаси ташкил этишди

Мустақиллик байрами арафасида ички бозорларда нархларнинг барқарор сақланишини таъминлаш мақсадида жойларда савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда.
Жумладан, Жиззах вилояти дехқонлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тахтакўпир туманида қишлоқ хўжаоиги маҳсулотлар савдо ярмаркасини ташкил этишди.
Ярмаркага Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидан 10 тонна сабзи, Бахмал туманидан 10 тонна картошка, Шароф Рашидов туманидан 6 тонна полиз махсулотлари хамда Зомин туманидан 10 тонна пиёз махсулотлари олиб бордилар.
