Обуна бўлинг

Жамият    9:24 / 21.06.2022     458

Жиззахлик қидирувдаги жиноятчилар ушланди

Уларнинг яширин манзили аниқланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Жиззах ички ишлар органлари ходимлари томонидан 2022 йил 13 июнь куни ўтказилган қидирув тадбири давомида, Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми яни “фирибгарлик”да айбланган ва “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2022 йил 1 июнь куни қидирув эълон қилинган шахс топилди.

Фориш тумани “Эгизбулоқ” ҚФЙ Оқтом қишлоғида яшовчи шахснинг Фориш туманидаги яширин манзили аниқланиб ушланган ва вақинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Шунингдек, 2022  йил 11 июнь куни ўтказилган қидирув тадбири давомида Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан яни “қасддан баданга енгил шикаст етказиш”да айбланиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган ва 2022 йил 4 март куни қидирув эълон қилинган шахс ҳам топилди.

Шароф Рашидов тумани “Қулама” МФЙда яшовчи фуқаронинг Тошкент шаҳридаги яширин манзили аниқланиб ушланган ва вақинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!