Обуна бўлинг

Жамият    8:01 / 25.12.2022     309

Жиззахлик талабанинг ўқишини Қирғизистондан Ўзбекистонга пул эвазига кўчириб беришни ваъда қилган шахс сўзида турмади

У ўз “хизмати” учун аввалдан 2400 АҚШ доллари олган эди.

Жиззах шаҳри Маданият маҳалласида яшовчи Н.Б. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, 2021 йилнинг январь ойида Бухоро вилояти Олот тумани Ғалаба маҳалласида яшовчи М.Т. уни чув туширганини билдирган.

Маълум бўлишича, М.Т. “Танишларим орқали қизингизнинг ўқишини Қирғизистондаги олий таълим муассасасидан Ўзбекистонга кўчириб бераман”, деган важ билан жабрланувчидан 2400 АҚШ доллари олган.

Афсуски, ўқиш масаласи ҳал бўлмади, шу билан бирга пул эгасига қайтарилмади.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!