Обуна бўлинг

Жамият    6:09 / 25.06.2022     280

Жиззахлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи муқаддас Ҳаж зиёратини адо этиш мақсадида жўнаб кетди

400 нафар зиёратчини сафарга жўнатиш билан боғлиқ кузатув маросимлари Шароф Рашидов туманидаги Қўшчинор жомъе масжидида масъуллар иштирокида намунали  ташкил этилди.

400 нафар зиёратчини сафарга жўнатиш билан боғлиқ кузатув маросимлари Шароф Рашидов туманидаги Қўшчинор жомъе масжидида масъуллар иштирокида намунали  ташкил этилди.

Ҳаяжонли дамларда Яратганнинг байти сари йўл олаётган, орзулари ушалган ҳамюртларимиз эсон-омон муборак қадамжоларни зиёрат қилиб келишни сўраб, хайрли дуолар қилишган бўлса, кузатишга чиққан яқинлари Каъбатуллоҳга бориш уларга ҳам насиб этишини дилларига тугишди.

Қайд этиш жоизки, бўлғуси ҳожиларга зиёрат давомида Макка ва Мадина шаҳарларида барча шароитларга эга меҳмонхоналар хизмат кўрсатиб, тажрибали ишчи гуруҳ ва малакали шифокорлар ҳамроҳлик қилади.

Аввалроқ Саудия Арабистони томони билан олиб борилган музокаралардан сўнг жорий йил Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 10 865 нафар этиб белгиланган эди. Маълумот учун, 2019 йилда бу кўрсаткич 7 200 нафарни ташкил этган.

Шу билан бирга “Ҳаж-2022” мавсуми учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори, Жамоатчилик кенгашининг қарорига асосан, 62 миллион 900 минг сўм сўм этиб белгиланган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!