Обуна бўлинг

Жамият    8:06 / 18.06.2022     664

Жиззахлик аёл қизларни Россияга фоҳишалик учун жўнатаётган вақтда ушланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

2022 йил 6 июнь куни Жиззах вилояти ИИБ ТЭҚКБ ҳамда ШИИБ ходимлари томонидан Ғаллаорол тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи фуқаронинг аризасига асосан, тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати “Dizak.uz”га маълум қилди.

Тадбир давомида, аризачи ҳамда Шароф Рашидов тумани Самарқандқудуқ маҳалласида яшовчи яна бир фуқарони Жиззах шаҳри Бобур маҳалласида яшовчи аёл Россия Федерациясининг Москва шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланиш орқали даромад топишини ваъда қилиб, Тошкент халқаро аэропорти орқали Москва шаҳрига юбораётган вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!