Жамият    7:02 / 29.07.2022     1169
Жорий йилда 400 кишидан иборат жиззахлик зиёратчилар Ҳаж зиёратини адо этдилар
Жиззах вилоятидан Ҳаж зиёратига борган ҳожиларнинг бир гуруҳи Ислом динидаги бешинчи аркон амалларини адо этиб, соғ-саломат юртимизга қайтиб келишди.

Муборак хаж зиёратининг навбатдаги мавсуми ҳам якунланиб бормоқда. Жиззах вилоятидан борган ҳожиларнинг бир гуруҳи Ислом динидаги бешинчи аркон амалларини адо этиб, соғ-саломат юртимизга қайтиб келишди.

Саудия Арабистонидан қайтган ҳамюртларимиз, Шароф Рашидов туманидаги Қўшчинор жоме масжидида вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги ҳодимлари ҳамда ҳожиларнинг яқинлари томонидан юқори ҳурмат ва эҳтиром ила, ўзгача қувонч ва хис –ҳаяжон билан кутиб олинди. Бу ҳақда “Jizzax MTRK” хабар берди.

Жорий йилда 400 кишидан иборат жиззахлик зиёратчилар Ҳаж зиёратини адо этдилар. Мана шундай саодатли дамларда, давлатимиз яратиб берган имкониятлар, қулай шароитлардан фойдаланиб муқаддас амалларни бажариб қайтган юртдошларимиз, бугунги дориломон кунлар учун шукроналар айтиб, юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик сўраб хайрли дуолар қилдилар.

Шу ўринда қайд этиш керакки, юртдошларимизнинг ҳаж амалларини бажаришлари учун қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилда ҳам, Саудия Арабистонида зиёратчилар учун, ҳашаматли меҳмонхона, қулай шароитлар ва малакали тиббий хизматлар муҳайё қилинди.
