Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 9.07.2022     249

“Кўк бозор”да санитария талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланди

Қайд этиш керакки, ёзнинг иссиқ кунларида сифатсиз маҳсулотларни истеъмол қилиш ботулизм каби  касалликларнинг юзага келишига сабаб бўлади.

Жазирама ёз фаслида озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиш ҳолатлари кўп кузатилади. Бунга сабаб — гигиена талаблари асосида сақланмаган озиқ-овқат маҳсулотларидир.

Шаҳримиздаги “Кўк бозор” ҳудудида олиб борилган ўрганиш ишлари давомида музлатгичларсиз сақланаётган сут маҳсулотлари  сотилаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда “Jizzax MTRK” хабарида сўз боради.

Бундан ташқари тез айнийнидан салатлар ҳам усти очиқ ҳолда, санитария қоидаларига риоя қилинмаган ҳолатда  сотилаётганлиги ҳам ойдинлашди. Қайд этиш керакки, ёзнинг иссиқ кунларида сифатсиз маҳсулотларни истеъмол қилиш ботулизм каби  касалликларнинг юзага келишига сабаб бўлади.

Ўрганишлар давомида гўш ва гўшт маҳсулотлари ҳам алоҳида текширувдан ўтказилди. Уларнинг сифат сертификатлари кўздан кечирилди. Сабаби гўш маҳсулотлари ҳам мунтзам равишда музлатгичларда сақланиши ва маълум муддат давомида истеъмол қилиниши лозим.

Муддати ўтган маҳсулотларда зарарли моддалар  кўпаяди ва  организм учун хавфли бўлган бактериялар ривожланади. Бозорда савдо қилувчи тадбиркорларга бу маҳсулот сифатига эътиборли бўлиш ва сақлаш тартиб-қоидалари борасида батафсил маълумотлар  бериб ўтилди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!