Обуна бўлинг

Жамият    10:00 / 15.12.2022     202

Конституция байрами муносабати билан Президент томонидан афв этилган шахсларнинг 18 нафари жиззахлик

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан қабул қилинган президент Фармони асосида 402 нафар шахснинг бир қисми тўлиқ, яна бир қисми шартли озодликка чиқарилган бўлса, бошқаларининг жазо муддатлари қисқартирилди ёки енгилроғига алмаштирилди.

Жорий йилнинг 7 декабрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан қабул қилинган мазкур ҳуқуқий ҳужжат асосида 402 нафар шахснинг бир қисми тўлиқ, яна бир қисми шартли озодликка чиқарилган бўлса, бошқаларининг жазо муддатлари қисқартирилди ёки енгилроғига алмаштирилди.

Кечирилганлар орасида 18 нафар жиззахлик бўлиб, улардан бирининг жазо муддатининг учдан икки қисми камайтирилган. 17 нафари эса яшаш жойларига қайтдилар. 

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!