Обуна бўлинг

Жамият    7:03 / 15.09.2022     283

Маҳалладошига автосалондан Nexia-3 олиб беришни ваъда қилган шахс ёлғончи бўлиб чиқди

У 1 йил аввал 6 750 АҚШ доллари олган. Аммо ҳозиргача на машина, на пул бор.

Шароф Рашидов тумани “Сарайлик” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1980 йилда туғилган фуқаро ички ишлар органига мурожаат қилиб фирибгарлик қурбонига айланганини билдирган.

Жабрланувчининг аризасига кўра, унинг маҳалладоши 1990 йилда туғилган шахс 2021 йилнинг феврал ойида автосалондан Nexia-3 русумли автоулов олиб бераман, деб 6 750 АҚШ долларини олган, аммо шу кунга қадар алдаб келмоқда.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!