Обуна бўлинг

Жамият    6:11 / 27.06.2022     181

Мирзачўлда 8 тоннадан ошиқ буғдой ноқонуний равишда қўшни вилоятга олиб чиқилаётганда тўхтатиб қолинди

Ҳайдовчи ўз машинасидаги кўп миқдордаги буғдой маҳсулоти учун бирор ҳужжат кўрсата оламаган.

Шу йилнинг 22 июнь куни соат 23:45 ларда Мирзачўл тумани “Буюк Ипак йўли” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган постда хизмат олиб бораётган ходимлар томонидан Сирдарё вилояти йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган Сирдарё вилояти, Оқ олтин тумани, “Андижон” МФЙ яшовчи 1986 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги “ISUZU” тўхтатилиб текширилди.

Ушбу жараёнда ҳайдовчи автомашина юкхонасида 8 100 кг. буғдой маҳсулотини ҳеч қандай ҳужжатларсиз Сирдарё вилоятига олиб кетаётганлиги аниқланди.

Транспорт воситасидаги дон маҳсулоти туман дон қабул қилиш шаҳобчасига топширилган.

Ҳолат юзасида терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!