Жамият    10:02 / 24.08.2022     285
Мирзачўлда фуқаро ўз уйидан милтиқ топиб олди
У қуролни ўз хоҳиши билан ички ишлар бўлимига топширган.

Мирзачўл тумани Ўзбекистон маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро яшаш хонадонидаги молхонасини таъмирлаётган вақтда бир дона “Иж-17” русумли ов қуролини топиб олган. Бу ҳақда Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Фуқаро милтиқни ўз хоҳиши билан туман ички ишлар бўлимига топширган. Маълум бўлишича ов қуроли отиш учун яроқсиз бўлган.
