Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 11.10.2022     402

Мирзачўлда теримчиларнинг пахта пулини ўғирлаган шахс ушланди

У пахта терими пуллари ичидан 8,5 миллион сўмни ўғирлагани маълум бўлган.

Фото: видеодан кадр

2022 йилнинг 29 сентябр куни Мирзачўл тумани Ички ишлар бўлимига “Мирзадала” шаҳарча фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фермер хўжалиги раиси ариза билан мурожаат қилиб, шу йилнинг 25 сентябрига ўтар кечаси фермер хўжалиги дала шийпонида турган 14 млн. 500 минг сўм миқдордаги пахта терими пуллари ичидан 8 млн. 500 минг сўм ўғирланганини бидирган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни туманнинг “Ипак йўли” МФЙда яшовчи 2000 йилда туғилаг шахс содир этгани аниқланиб, далилий ашё сифатида 8 млн. 500 минг сўм пуллар ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!