Жамият    7:00 / 27.05.2023     534
Навоийлик 19 ёшли шахс жиззахликларнинг пластик карталаридан 15 млн сўм ўғирлади
Жорий йилнинг 2 январ куни Ички ишлар бошқармаси “102” автоматлаштирилган тизимига Жиззах шаҳри “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аёл ариза билан мурожаат қилиб, ўзига тегишли банк пластик картасидан 2022 йил 28 декабр куни 1 млн сўм пуллари ечиб олинганини маълум қилган.
Бундан ташқари Жиззах шаҳрида яшовчи яна 6 нафар фуқаро ҳам худди шу мазмунда мурожаат қилишиб, жами 15 млн сўм пуллари ечиб олингани тўғрисида ариза беришган.

Ҳоларталар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Навоий вилояти Кармана тумани “Зиёкор” МФЙда истиқомат қилувчи 2004 йилда туғилган шахс содир этгани аниқланиб, ҳужжатлаштирилган.