Обуна бўлинг

Жамият    7:00 / 22.03.2023     435

“OLX” орқали жиззахлик ижарачини чув туширган шахс қўлга олинди

Жиззах вилоятида яшовчи 28 ёшли Р.Б ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилиб, “Olx.uz” веб-саҳифаси орқали эълон бўйича номаълум шахс билан гаплашиб, ижарага уй олиш мақсадида олдиндан тўлов сифатида жами 700 000 сўм пулларни ўтказиб берганлигини, бироқ кўрсатилган манзилга боргандан сўнг алданганлигини тушуниб етганлигини маълум қилган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида яшовчи 22 ёшли С.С эълонлар веб-саҳифасига сохта хабар жойлаган ҳолда амалга оширганлиги аниқланди.

Фирибгарлик содир этган С.С Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноий жавобгарликка тортилди.

Қонунга мувофиқ, С.С. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!