Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 21.02.2023     120

“olx.uz” сайтидан фойдаланиб фирибгарлик содир этган шахс ушланди

Жиззах шаҳрида яшовчи1980 йилда туғилган, Н.А. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, “olx.uz” сайтида металл буюмларни кесувчи лазер хизмати борлиги тўғрисидаги эълонда кўрсатилган рақамга қўнғироқ қилиб, лазер кесувчи аппарат ёрдамида кесиб беришни келишганлиги ва номаълум шахснинг банк картасига 2 640 000 сўм пулларини ўтказиб берганига қарамай товар етказиб берилмаганлигини айтиб, қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар давомида, ушбу жиноят Тошкент вилояти Сергели туманида яшовчи, муқаддам Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан судланган 1998 йилда туғилган И.Х. томонидан содир этилганлиги аниқланди.

И.Х. фуқаро Н.А.нинг ишончига кириб ўзаро келишув (алдов) йўли билан пулларни олганлиги маълум бўлди.

И.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг  168-моддаси 3 қисм билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!