Обуна бўлинг

Жамият    10:01 / 28.12.2022     179

Ўзбекистоннинг амалдаги давлат тузумини ўзгартиришга даъват этувчи материаллар тарғиб қилган жиззахлик йигит қамалди

У, шунингдек, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарғиб қилиш билан шуғулланиб келган.

Фото: видеодан кадр

Ўзбекистоннинг амалдаги давлат тузумини ўзгартиришни даъват этувчи материалларни тарғиб қилган шахс 3 йил 6 ойга қамалди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Маълум қилинишича, 1999 йил Жиззах вилоятида туғилган Х.Б. 2019 йил ишлаш мақсадида Россияга бориб, ижтимоий тармоқлар орқали «Тавҳид ва жиҳод катибаси», «Туркистон ислом ҳаракати» каби террористик ташкилотлар тарафдорларининг таъсирига тушиб қолган. Улар билан бўлган виртуал мулоқотларда Суриядаги вазият, «жиҳод» қилиш, у ерга бориш йўл-йўриқлари ва харажатлари бўйича фикр алмашган.

Шунингдек, Telegram’да виртуал канал очиб, Ўзбекистоннинг амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга даъват этувчи ҳамда ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарғиб қилиш билан шуғулланган.

2021 йил Ўзбекистонга қайтиб келгач, ижтимоий тармоқларда ақидапарастлик мазмунидаги материалларни тарқатишни давом эттирган.

ДХХнинг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.

Жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман суди томонидан мазкур шахс Жиноят кодексининг 159 (Ўзбекистоннинг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) ва 244-1-моддалари (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан айбдор деб топилиб, унга 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!