Жамият    13:32 / 1.07.2022     238
Пахтакор туманида чет эл валютасининг ноқонуний муомалага киритилиши олди олинди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтакор туман бўлими, вилоят ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, валюта қимматликларини муомалага киритиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган А.Н. бошқа бир фуқаро Ж.га жами 3 500 АҚШ долларини 38,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
