Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 27.12.2022     115

Пиротехника воситалари билан боғлиқ жиноят содир этганлар 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин

Янги йил арафасида дунё бўйлаб пиротехника воситаларидан фойдаланиш кўламининг ортиши ҳеч кимга сир эмас. Аммо, байрамга ярашмайдиган бир лаҳзалик “завқ” ортидан ташвишли ва ҳаттоки қайғули ҳолатлар содир бўлиши мумкин.

Янги йил арафасида дунё бўйлаб пиротехника воситаларидан фойдаланиш кўламининг ортиши ҳеч кимга сир эмас. Аммо, байрамга ярашмайдиган бир лаҳзалик “завқ” ортидан ташвишли ва ҳаттоки қайғули ҳолатлар содир бўлиши мумкин.

Пиротехника буюмлари муомаласи бўйича самарали давлат назорати ўрнатилиши энг аввало фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишда, хусусан уларнинг саломатлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Амалдаги тартибларга мувофиқ, республикада пиротехника буюмлари муомаласини лицензиялаш жорий этилган.

Аммо, айрим фуқаролар қонунчиликда мустаҳкамлаб қўйилган ушбу нормаларни менсимай, янги йил яқинлашган сайин пиротехника воситаларини республикага олиб киришга уринишмоқда.

Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун Ўзбекистон Республикаси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1851-моддасига мувофиқ, Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодексининг 2501-моддасида эса бундай қилмишлар содир этганлар учун унинг ким томонидан содир этилгани ва қандай оқибатларга олиб келганлигига қараб турли жазо чоралари, жумладан, саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши кўзда тутилган.

Салим БОТИРОВ,
жиноят ишлари бўйича Фориш туман судининг раиси.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!