Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 8.12.2022     163

Қарзга олинган Gentra’ни сотиб юборган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ўзганинг Gentra’сини 10 минг 500 АҚШ долларига баҳолаб олган шахс келишилган пулнинг 1 минг 700 АҚШ долларини бериб, қолганини 1 ой ичида етказишни ваъда қилган эди.

Фото: ravon2.ru

Жиззах шаҳрининг Бобур маҳалласида яшовчи Б.М. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, уни Шароф Рашидов тумани Тоқчилик маҳалласида яшовчи М.Қ. алдаб кетганини билдирган.

Маълум бўлишича, М.Қ. 2020 йилнинг 21 март куни аризачининг Gentra’сини 10 минг 500 АҚШ долларига баҳолаб олган. Аммо келишилган пулнинг 1 минг 700 АҚШ долларини бериб, қолганини 1 ой ичида етказишни ваъда қилган.

Шундан буён аризачи пулини ололмаяпти. Бу ҳам етмаганидек, М.Қ. пули чала тўланган Gentra’ни Жиззах шаҳрининг Маданият маҳалласида яшовчи Т.Х.га 7 минг 900 АҚШ долларига сотиб юборган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. 

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!