Обуна бўлинг

Жамият    10:02 / 24.09.2022     563

Қашқадарёда олиб қочилган Nexia-3 Жиззахда ушланди

Дастлабки суриштирувларга кўра, автомашинани олиб қочган шахс ўғирланган машинада ўзига олдиндан таниш бўлмаган, кўнгилочар портал орқали танишган қиз билан Тошкент шаҳрига кетаётган бўлган.

Фото: Видеодан кадр

2022 йилнинг 11 август куни Қашқадарё вилояти Муборак тумани Муборак газни қайта ишлаш заводи олдида Nexia-3 автомашинаси олиб қочилган.

Муборак тумани ИИБга туман ҳудудида Nexia-3 автомашинаси олиб қочилганлиги тўғрисида хабар берилгач, республика ҳудуди бўйлаб тўсиб ушлаш тадбири эълон қилинган.

Қисқа вақти ичида ушбу автомашина Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Йўл патрул хизмати инспекторлари томонидан тўхтатилди.

Фото: Видеодан кадр

Дастлабки суриштирувларга кўра, автомашинани олиб қочган шахс ўғирланган машинада ўзига олдиндан таниш бўлмаган, кўнгилочар портал орқали танишган қиз билан Тошкент шаҳрига кетаётган бўлган.

Маълум қилинишича, Nexia-3’ни Қашқадарё вилояти Муборак туманида истиқомат қилувчи 1988 йилда туғилган фуқаро олиб қочгани аниқланган.  

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!