Жамият    14:03 / 21.07.2022     211
Қашқадарёдан Тошкентга ҳужжатсиз олиб ўтилаётган 500 кг.га яқин гўшт маҳсулоти Жиззахда тўхтатиб қолинди
Ҳайдовчи гўштни Тошкент шаҳрига сотиш учун олиб кетаётганини маълум қилган. Бироқ ҳеч қандай ҳужжат тақдим эта олмаганлиги боис ноқонуний юк ҳужжатлаштирилган.

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, 20 июлга ўтар кечаси соат 00:05 ларда Ғаллаорол тумани ҳудудида жойлашган “Сангзор-15” ЙПХ масканида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи О.Ю. бошқарувидаги “Cobalt” автомашинаси тўхтатилиб текширилганида автоулов салони ва юкхонасида жами 490 кг. гўшт маҳсулоти борлиги аниқланди.

Ҳайдовчи гўштни Тошкент шаҳрига сотиш учун олиб кетаётганини маълум қилган. Бироқ ҳеч қандай ҳужжат тақдим эта олмаганлиги боис ноқонуний юк ҳужжатлаштирилган.
Гўштнинг истеъмолга яроқли ёки яроқсизлигини текшириш мақсадида вақтинча сақлаш учун музхонага жойлаштирилган.
