Обуна бўлинг

Жамият    6:09 / 16.06.2022     294

Қозоғистонлик тадбиркорлар Жиззахнинг имкониятлари билан танишишди

Йирик лойиҳалар билан бирга кичик корхона ва цехларни ҳам ўрганиб чиққан меҳмонлар, қатор келишувларни ўз олдиларига мақсад қилиб олишди.

Козоғистонлик бир гуруҳ ишбилармон тадбиркорлардан иборат меҳмонларнинг Жиззах вилоятига ташрифи, аввало ҳудудда тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар, улардаги имтиёзлар, тадбиркорларнинг давлат томонидан ҳимояланиши борасидаги жиҳатлар билан танишишдан бошланди.

Делегация вакилларининг асосий мақсади ўзбекистонлик ишбилармонларнинг фаолиятини яқиндан ўрганиш ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган. Шу истак билан Жиззах шахридаги қатор ишлаб чиқариш корхоналарига саёҳатлар уюштирилди.

Йирик лойиҳалар билан бирга кичик корхона ва цехларни ҳам ўрганиб чиққан меҳмонлар, қатор келишувларни ўз олдиларига мақсад қилиб олишди. Тадбирлар сўнгида, Жиззах эркин иқтисодий зонасида ўзбекистонлик тадбиркорлар билан келишув учрашувлари ташкил этилди. 

Бизни Жиззахда жуда илиқ қарши олишди. Жиззахлик тадбиркорлар, ишлаб чиқарувчилар билан учрашдик, фаолиятимиз ҳақида маълумотлар алмашиб, ўзаро алоқа ўрнатдик. Шунингдек, ҳозирданоқ келгусидаги ҳамкорлик бўйича режалар ишлаб чиқдик. Жумладан, Қозоғистонга мевалар экспорти, Қозоғистондан Ўзбекистонга қатор маҳсулотлар етказиб бериш бўйича қарорлар қабул қилинди. Умуман, қисқа вақт ичида самарали музокралар ўтказдик. Натижалардан жуда ҳам мамнунмиз. Жиззах ва қозоғистонлик тадбиркорлар ўртасида ҳамкорлик ўрнатилиши бу соҳадаги ҳар қандай масала тўғридан-тўғри мулоқот орқали ҳал этилишини англатади. Бу, икки мамлакат ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги яна бир муҳим қадам. Боиси мамлакат иқтисодиётида микробизнеснинг аҳамияти беқиёс. Агар микробизнес ривожланса, давлат ҳам ривожланади. Шу маънода биз микробизнес вакиллари билан кўприк барпо этишни жуда ҳам хоҳлаймиз.

Эркебай Мекинов – тадбикор /Қозоғистон/

Тадбир сўнгида икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида савдо ва хизмат кўрсатиш йўналишларида қатор келишувларга эришилди. Бу ўз навбатида ишлаб чиқариш тармоқларининг янгича ёндашувини юзага келтириши билан бирга, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг бунданда мустаҳкам бўлишига замин яратади.

Қозоғистонлик ҳамкорлар худди шундай ўрганишлар билан, бошқа вилоятларда ҳам бўлиши режалаштирилган.    

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!