Обуна бўлинг

Жамият    14:09 / 9.07.2022     530

Қурбон ҳайити намозида 65 минг нафардан ортиқ жиззахликлар иштирок этди

Жиззах вилоятидаги 171 та жоме масжидининг 169 тасида Қурбон ҳайити – Ийд ал-адҳо намози адо этилди.

Жиззах вилоятидаги 171 та жоме масжидининг 169 тасида Қурбон ҳайити – Ийд ал-адҳо намози адо этилди.

Ҳайит намози арафасида Жиззах шаҳри ва туманларда намозхонларга қулайликлар яратиш мақсадида жамоат транспорти эрта тонг соат 4:45 дан, йўналишсиз таксилар эса 24 соат давомида намозхонлар ва йўловчилар хизматида бўлди. Марказий масжидларда ҳуқуқ-тартибот ва йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ҳамда тиббиёт ходимлари ҳозир бўлганларини ҳам шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоиз.

Жорий йил Зомин тумани Даштобод шаҳридаги “Амир Ҳамза” жоме масжиди янгидан барпо этилди. Намозхонлар учун барча шароитлар яратилган ушбу масжидда бир вақтнинг ўзида мингга яқин киши намоз ўқиши мумкинлиги, даштободлик намозхонлар учун ушбу намозгоҳда барча қулайликлар мужассам эканлиги таҳсинга лойиқ.

Бундан ташқари, вилоятдаги яна 10 дан ортиқ жоме масжидларида капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда реконструкция ишлари амалга ошрилди. 33 та муқаддас қадамжо ва 530 та қабристонда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш игшлари амалга оширилди.

Вилоят бўйича 6 минг 549 нафар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва якка-ёлғиз кексаларга 2 миллиард 134 миллион 95 минг сўмлик, 4 та “Мурувват”, “Саховат” ва “Меҳрибонлик” уйига 25 миллион 500 минг сўмлик, Иккинчи жаҳон уруш қатнашчилари, фронт орти меҳнат фахрийлари, нуроний отахон ва онахонларга 107 миллион 460 минг сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилди.

– Куни кеча, Арафа куни муҳтарам Юртбошимиз ер юзидаги жами мусулмон уммати қатори қалби шукуҳга тўлиб турган барча азиз ватандошларимизни мусулмон оламининг муқаддас байрами Ийд ал-адҳо билан муборакбод этиб, энг эзгу ва энг гўзал тилакларини билдирганлари, барча кўпмиллатли ўзбекистонликларнинг қалбларига олам-олам қувонч бағишлаганини сўз билан тарифлаш мушкул, – дейди Жиззах вилояти бош имом хатиби ўринбосари Ботирхон ҳожи Рўзиев. – Пандемия туфайли Қурбон ҳайити намозларини 2-3 йилдан буён жамоат бўлиб ўқишни ҳамда Исломдаги фарз амалларидан бўлган муқаддас Ҳаж зиёратига боришни имкони йўқ эди. Аллоҳга бедад шукурлар бўлсинки, муҳтарам Президентимиз ва Ҳукуматимизнинг бевосита саъй ҳаракатлари билан фуқароларимиз бу йил Қурбон ҳайити намозини яна жамоат бўлиб ўқишди ва Яратганнинг инояти билан яна муқаддас Ҳаж зиёратига боришликка рухсат этилгани айни муддао бўлди.

Айни шу соатларда, 450 нафардан ортиқ Жиззах вилоятилик ҳожиларимиз Саудия Арабистонида барча Ҳаж амалларини адо этиб, қурбонлик маросимидан сўнг белгиланган график бўйича, энди жонажон Она ватанимизга қайтиб келадилар. Иншооллоҳ, барчаларининг Ҳаж зиёратлари қабул бўлсин. Шундай кунларга етказганига Аллоҳга ҳамду санолар айтиб, биз мусулмонларга шундай имкониятларни яратиб берган Давлатимиз раҳбарига беҳисоб раҳматлар бўлсин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, элимиз фаравон бўлсин. Барча аҳли мусулмонларнинг Ийд ал-адҳо байрамлари муборак бўлсин.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!