Обуна бўлинг

Жамият    10:00 / 16.09.2022     229

Селдан зарар кўрган Эгизбулоқ аҳолисига маиший техникалар туҳфа қилинди

28 та оилага 6 турдаги маиший техникани ўз ичига олган жамланмалар топширилди.

Жорий йил баҳор мавсуми аниқроғи, 20 апрель куни кучли ёғингарчилик натижасида Фориш тумани Эгизбулоқ маҳалласида сел кузатилиб, натижада бир қанча хонадонлар жиддий зарар кўрган, ўнлаб оилалар уй-жойидан айрилган эди. Давлатимиз томонидан мазкур қишлоқ ахолисига барча зарурий ёрдамлар кўрсатилди. Бугун ҳам мазкур қишлоқда қурилиш, ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда “Jizzax MTRK” хабар бермоқда.

Ўтган вақт давомида селдан талофат кўрган қишлоқдаги 95 та уй-жой тўлиқ тамирдан чиқарилди. Батамом сел ювиб кетган 22 та уй эгаларига алоҳида замонавий янги уй-жойлар қуриб берилди.

Шунингдек, мавжуд мактаб ва боллар боғчаси, қишлоқ шифокорлик пункти ҳамда маданият маркази тўлиқ тамирдан чиқарилди. Қолаверса, ички йўлларнинг 26 километрига шағал ётқизилиб, асосий йўлнинг 4 км масофаси асфальтланди. Йўл четига ёритгичлар ўрнатилиб пиёдалар йўлаклари тортилди. Энг муҳими, сел йўли учун 1,6 км бетонли канал қазилди. Бу сел хавфини анча камайтиради.

Халқимиз азалдан оғир дамларни ўзаро бирдамлиги ва жипслиги билан енгиб ўтган. Айнан бугунги Фориш туманида бунёд этилган уй-жойларнинг мисолида ҳам давлат идоралари, ташкилот ва йирик ишлаб чиқариш корхоналарининг бирдамлиги, ҳомийлиги, аҳолини бевосита қўллаб-қувватлаганини кўриш мумкин.

Фото: Sangzor.uz

Қувонарлиси, яқинда Эгизбулоқ маҳалласида барпо этилган хонадон эгаларига яна бир саҳоват карвони етиб борди. “Artel” компанияси томонидан ҳар бир хонадон эгасига 6 хил маҳсулотни ўз ичига олган маиший техникалар учун сертификатлар берилди.

Айни пайтда Эгизбулоқ қишлоғида қурилиш ишлари давом этмоқда. Янги йўллар атрофида  хизмат кўрсатиш марказлари, савдо нуқталари ташкил этиляпти.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!