Жамият    12:13 / 29.06.2022     216
Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги томонидан бир гурух ОАВ вакиллари эътироф қилинди
27 июнь – “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни” муносабати билан Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги томонидан тадбир ташкил этилди.
27 июнь – “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни. Шу муносабат билан Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги томонидан тадбир ташкил этилди.
Унда туманда амалга оширлаётган ислоҳотлар, аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўлида олиб борилаётган кенг кўламдаги ишларни ёритиш, кенг жамоатчиликка етказишда фаоллик кўрсатган ОАВ ходимлари ва блогерларнинг меҳнатлари эътироф этилди.
Тадбирда соҳа фидойилари давлат ҳокимяти органларининг очиқлиги, сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш, халқимизга ҳолис ва ҳаққоний ахборот етказишдаги муносиб ҳисса қўшаётгани таъкидлади.
Ўтказилган тақдирлаш маросимида бир гуруҳ ОАВ вакиллари ва блогерларга ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо совғалар улашилди.
