Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 17.12.2022     573

Шароф Рашидов туманида автомобилларга газ қуйиш шохобчаси электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди

Шохобча бошлиғи Шароф Рашидов тумани Электр таъминоти корхонаси раҳбари ҳамда ушбу корхонанинг яна икки нафар масъул ходимлари билан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳамда истеъмол қилинган энергия миқдорини яшириш ҳаракатларига қонуний тус бериш мақсадида жиноий тил бириктиргани маълум бўлди.

Фото: видеодан кадр

Жорий йилнинг 13 декабрь куни Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Жиззах ҳудудий филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Шароф Рашидов туманидаги автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасидаги қинғирликлар фош бўлди.

Ўрганишлар давомида газ қуйиш шохобчасини электр энергияси билан таъминлаш учун ўрнатилган трансформатор ичига жойлаштирилган электр ҳисоблаш ускунаси туман Электр таъминоти корхонасида рўйхатга олинмаганлиги ва электрон ҳисоблаш базасига уланмасан электр энргиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ишлари давомида 1986 йилда туғилган тадбиркор 1978 йилда туғилган, Шароф Рашидов тумани Электр таъминоти корхонаси раҳбари ҳамда ушбу корхонанинг яна икки нафар масъул ходимлари билан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳамда истеъмол қилинган энергия миқдорини яшириш ҳаракатларига қонуний тус бериш мақсадида жиноий тил бириктиргани маълум бўлди.

Жараёнда 5 декабрда шохобча раҳбари электр ҳисоблаш ускунаси гўёки шу йилнинг 29 ноябрь куни қўйилганлиги ва уни алмаштириш тўғрисидаги мурожаат хати ҳамда алмаштириш далолатномалари саналарини қалбакилаштириб, қайта ҳисоб комиссиясига тақдим этгани ҳамда 29 ноябрдан 13 декабр кунигача ҳақиқатда истеъмол қилинган 176 миллион сўмлик электр энергия ҳисоботларда яширилгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Жиззах ҳудудий филиали мутахассислари томонидан ушбу МЧЖнинг тахминий 1 ойлик электр истеъмоли 89 млн 100 минг сўмлик атрофида эканлиги маълум бўлди. Ҳозирда ҳисоб-китоб ишлари олиб борилиб етказилган зарар миқдори аниқланмоқда. 

Маълумот ўрнида: шу йилнинг 1 декабрь ҳолатига Шароф Рашидов туманидаги юридик шахсларнинг дебиторлик қарздорлиги 32 млрд 783 млн 900 минг сўмни ташкил этади. Терговга қадар текширув давомида туман Электр таъминоти корхонаси бошлиғи ва бошқалар муддати ўтган дебиторлик қарздорликни 16 млрд 4 млн 200 минг сўмга ошишига йўл қўйган.

Шу билан бирга шартномада кўрсатилган электр энергиясидан фойдаланиб бўлишига қарамасдан олдиндан тўловни амалга оширмаган 158 та юридик шахсларга 8 млрд 54 млн 100 минг сўмлик электр энергияни ноқонуний равишда етказиб беришган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!