Обуна бўлинг

Жамият    11:49 / 30.06.2022     252

Шароф Рашидов туманида газ таъминоти бўлими ходими пора билан қўлга тушди

У жарима қўлламаслик эвазига фуқародан пора олмоқчи бўлган.

Фото: Прокуратура Департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Sharof Rashidovtumangaz” газ таъминоти бўлими ходими М.Қ. фуқаро Ш.нинг хонадони табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келганлиги учун расмийлаштирилган далолатномани йўқ қилиб бериш ва жарима қўлламаслик эвазига 2,6 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик)  билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!