Обуна бўлинг

Жамият    7:02 / 30.09.2022     234

Шароф Рашидов туманида тадбиркорни чув туширган фирибгар аниқланди

У фермер хўжалигига ажратилган кредит маблағи эвазига харид қилинган 34 бош чорва молларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Жараёнда, фуқаро Қ.С. “Q.M.” фермер хўжалиги раҳбари Ў.нинг ишончига кириб, фермер хўжалигига ажратилган кредит маблағи эвазига харид қилинган 34 бош чорва молларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!