Обуна бўлинг

Жамият    7:00 / 15.08.2022     824

Шароф Рашидов туманида йирик лойиҳа амалга оширилмоқда

Унинг умумий қиймати 57 млн. АҚШ долларини ташкил этади.

Шу йилнинг ноябрь ойида умумий қиймати 57 млн. АҚШ долларини ташкил этувчи  BMB-NRC Agrologistics ўзбекистон агрологистика комплекси ўз фаолиятини бошлайди

Агрологистика комплексини қуриш ва ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш учун Шароф Рашидов туманидан 40 гектар ер майдони ажратилган.

Мажмуа республикамиздаги, шунингдек қўшни Тожикистон, Қозоғистон ва Россия Федерациясидаги муҳим йўлларга чиқиш имконини берувчи М-39 транспорт тармоғи яқинида жойлашиши фақат дастлабки босқичларда, кунига 350 дан ортиқ юк машиналарининг Агрологистика марказидан ўтишига замин яратади.

Агрологистика комплекси учта модулдан иборат бўлади. Ҳар бир алоҳида модуль тўлиқ қувват билан йилига 270 минг тоннагача қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватига эга.

Режалаштирилган барча модуллар бўйича маҳсулот айланишининг умумий ҳажми йилига 810 минг тоннани ташкил этади.

Ушбу йирик лойиҳани амалга ошириш билан 1 500 дан ортиқ иш ўрни яратилади. Шу жумладан доимий равишда 430 киши ишлайди, бу эса минтақамиз ривожланишида қўшимча омил бўлиб хизмат қилади.

BMB-NRC Agrologistics қўшма корхонасининг асосий фаолият йўналишлари:

– 10 минг тонна сиғимга эга музлатгичларни яратиш, бўш омборлар ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотларини музлатиш, қайта ишлаш, калибрлаш, саралаш, ўраш ва қуритиш ускуналарини ўрнатиш;

– Мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш, шунингдек божхона, банк, логистика, экспресс лабораториялар, фитосанитария, ветеринария, санитария-эпидемиология, сертификатлаштириш ва бошқа хизматларни “ягона ойна” асосида, Россия Федерациясининг бозорларига ва бошқа хорижий давлатларга янги ва қайта ишланган тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш;

– Халқаро молия институтлари ва бошқа манбалардан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш орқали бирламчи ва чуқур қайта ишлашни, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олишни ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

– Юкларни ташиш, бу нафақат минтақанинг, балки республиканинг транспорт ва логистика салоҳиятини оширади.

 “Россельхознадзор” филиали Агрологистика комплекси ҳудудида ишлайди ва имтиёзли, ихтисослаштирилган тарифлар ҳамда “яшил йўлак” режимида амал қилади, бу эса агросаноат мажмуаси орқали Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Россия Федерациясига, тўғридан-тўғри божхонага этказиб беришни ва бошқа расмийлаштириш учун эксклюзив шартларни таъминлайди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!