Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 16.12.2022     184

Сохта хусусий бандлик агентлиги ходимига суд ҳукми ўқилди

У ўзини хусусий бандлик агентлиги ходими деб таништирган ҳолда фуқароларни хорижга жўнатиш ваъдаси билан улардан кўп миқдорда пул олиб сўнгра сўзида турмаган.

Д.Насимов  (воқеа жойи, вақти ва қахрамонлар ўзгартирилган), 2019 йилнинг май ойида, ўзига олдиндан таниш бўлмаган Дўстлик тумани “Олтин водий” МФЙ Кўркамобод кўчаси 6-уй 1-хонадонда яшовчи “Нозим”ни алдаб, унга ўзини хусусий бандлик агентлигида ишлашини, фуқароларни чет давлатларга ишга юбориш билан шуғулланишини, укаси “Хусан”ни ҳам Жанубий Корея давлатига ишга юборишини, бунинг учун укаси дастлаб бир нечта имтиҳонлардан ўтиши кераклигини айтган.

Насимов “Нозим”нинг укаси имтиҳонлардан ўтишида ёрдам қилиши эвазига унга 3000 АҚШ доллари бериши кераклигини айтиб, уни ишонтириб, ундан 2019 йил май ойида Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳудудида 8.400.000 сўм ҳамда укаси “Хусан”дан 2019 йил октябрь ойида Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳудудида 16.400.000 сўм, жами бўлиб 24.800.000 сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Бундан ташқари, Д.Насимов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, “Дилшод” ва “Ўктам” исмли шахсларни ҳам ҳудди шу усулда алдаб, уларнинг жами 42.000.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориб, оғир турдаги фирибгарлик жиноятларини содир этган.

Ушбу ҳолат, суд мажлисида кўриб чиқилиб, унинг содир этган фирибгарлик жинояти ишдаги тўпланган ҳужжатлар, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тўлиқ ўз исботини топганлиги тасдиқланди ва унга суд ҳукми билан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Суд инсонийлик тамойилларига амал қилиб, етказилган зарарни қисман қопланганлиги инобатга олиб, ҳукм шартлига айлантирилиб икки йил синов муддати белгиланди.

Асқар Умурзаков,
Жиноят ишлари бўйича
Дўстлик туман судининг раиси

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!