Жамият    10:00 / 11.08.2023     230
“Ташаббусли бюджет” 2022 йилдаги ғолиб лойиҳалар қандай амалга оширилгани ўрганилди. Жиззахда аҳвол қандай?
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати 2022 йилда “Ташаббусли бюджет”да ғолиб деб топилган лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши ҳамда бу борадаги маҳаллий аҳоли фикрини ўрганди. Жумладан, Шароф Рашидов тумани “Жиззах” МФЙ ҳудудида жойлашган 4-умумий ўрта таълим мактабида 209 дона (акфа) дераза ромлари, 43 дона эшик, 4 дона темир (алюмин) эшиклар ўрнатиш ҳамда ички ва ташқи деворларни пардозлаш ишларини олиб боришга 940 млн сўм ажратилган. Ўрнатилган эшикларнинг таг қисми ерга қадар тегиб турмаган ҳолда очиқ жойлар мавжуд бўлиб, қиш фаслида совуқ ҳаво кириб туради. Смета ҳужжатларида ўрнатилган алюмин эшикларнинг ойналари икки қаватли кўрсатилган бўлса-да, бир қаватли ойналар ўрнатилган. Бинонинг ички ва ташқи деворларни пардозлаш ишлари сифатсиз бажарилган.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати 2022 йилда “Ташаббусли бюджет”да ғолиб деб топилган лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши ҳамда бу борадаги маҳаллий аҳоли фикрини ўрганди.
Мониторинг давомида жами 135 та лойиҳа объектига борилиб, амалга оширилган ишлар ҳолати кўздан кечирилган:
- 69 та таълим соҳасидаги;
- 10 та йўл инфратузилмаси;
- 5 та сув таъминоти;
- 20 та тиббиёт;
- 31 та ободонлаштириш.
Ўрганишлар давомида 135 та объектдан 45 тасида (33 фоизида) “Ташаббусли бюджет” лойиҳалари амалга оширилишида аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатаётган бир қанча ҳолатлар аниқланган.
Хусусан, 16 та объект бўйича ишлар сифатсиз амалга оширилган, 12 та лойиҳа бўйича ишлар якунига етмаган, 7 та объект бўйича ғолиб деб топилган лойиҳалар учун маблағ ажратилмаган ёки тўлиқ молиялаштирилмаган, 5 та объект бўйича ажратилган маблағлар мавжуд муаммоларни тўлиқ бартараф этишга етмаган, 3 та лойиҳада пудрат шартномаси тузилмагани сабабли ишлар бошланмаган.
Жумладан, Шароф Рашидов тумани “Жиззах” МФЙ ҳудудида жойлашган 4-умумий ўрта таълим мактабида 209 дона (акфа) дераза ромлари, 43 дона эшик, 4 дона темир (алюмин) эшиклар ўрнатиш ҳамда ички ва ташқи деворларни пардозлаш ишларини олиб боришга 940 млн сўм ажратилган. Ўрнатилган эшикларнинг таг қисми ерга қадар тегиб турмаган ҳолда очиқ жойлар мавжуд бўлиб, қиш фаслида совуқ ҳаво кириб туради. Смета ҳужжатларида ўрнатилган алюмин эшикларнинг ойналари икки қаватли кўрсатилган бўлса-да, бир қаватли ойналар ўрнатилган. Бинонинг ички ва ташқи деворларни пардозлаш ишлари сифатсиз бажарилган.
