Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 7.01.2023     240

Telegram орқали фирибгарлик йўли билан ўзгалар пулларини ўғирлаган шахс ушланди

Сурхондарёда истиқомат қилувчи кимса Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида яшовчи фуқароларнинг жами 5 млн сўмдан ошиқ миқдордаги пулларини пластик карталаридан ечиб олиб онлайн қиморга тикиб юборгани аниқланди.

Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи Н.М. ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилиб, Telegram мессенжерида номаълум фойдаланувчи бир дона “iPhone 8 plus” телефонини сотишини айтиб банк картасига жабрланувчининг 1.750.000 сўм пулларни ўтказиб олгач ғойиб бўлганлигини маълум қилган.

Аниқланишича, ушбу туманда яшовчи фуқаролар Т.М. ва А.С. ҳам номаълум шахснинг алдовига учиб 1.800.000 сўм ва 1.860.000 сўм пуллари ўғирлатишган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, фуқароларнинг пулларини талон-торож қилган шахс, Сурхондарё вилояти, Ангор туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган Р.Д. эканлиги аниқланган.

У фирибгарлик йўли билан пулларни олиб, онлайн қимор ўйинларига сарфлаб юборганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!