Обуна бўлинг

Жамият    10:24 / 27.10.2022     430

Тошкент метросида сумкасида бомба борлигини айтиб ҳазиллашган қиз жиззахлик экани маълум бўлди

19 ёшли қиз ножўя ҳазили учун 5 суткага қамалган.

Аввалроқ Тошкент метрополитенининг «Алишер Навоий» бекатида 22 октябр куни 19 яшар қиз Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходими сумкасини текшираётган пайтда унинг ичида бомба борлигини айтгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Kun.uz суриштирувига кўра 19 ёшли қиз Жиззах вилоятида истиқомат қилади ва Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларидан бирида таҳсил олади.

Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси хабарига кўра, у сумкасида бомба борлигини айтгач, ҳудуд ўраб олинган ҳамда воқеа жойига ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси гуруҳи етиб келган. Масъул ходим қиздан нима учун сумкасида бомба борлигини айтганини сўраганида, у кайфияти яхши бўлгани учун шу тарзда ҳазил қилишга қарор қилганини айтган. Шундан сўнг вақтинча ҳибсга олинган қиз пойтахтнинг Шайхонтоҳур тумани 3-сонли ички ишлар бўлимига олиб кетилган.

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ахборот хизмати раҳбари Покиза Ходжаеванинг Kun.uz’га маълум қилишича, ЖИБ Шайхонтоҳур туман суди қарори билан қизнинг ҳаракатлари ҳуқуқбузарлик деб топилган. У суд қарори билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 199-моддаси (Махсус хизматларни қасддан алдаб чақириш) билан айбли деб топилган ҳамда 5 суткага қамалган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!