Жамият    7:30 / 23.07.2022     609
Зоминдаги 3 та қишлоқ аҳолиси учун 4G таянч станциялари ишга туширилди
Ҳоким ёрдамчиснинг шиклоятларидан сўнг уяли алоқа компанияси муаммони бартараф этди.

Зомин туманининг Пешағор МФЙ ҳудудида ҳам мобил алоқа хизматларидан аҳоли доимий равишда шикоят қилиб келар эди. Яқинда маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Бобур Умурзаков аҳолининг шикоятларини ўрганиб чиқди ва Ucell уяли алоқа компанияси билан музокаралар олиб борди.
Натижада ҳудуддаги Увол, Қўнғирбой ҳамда Пешағор маҳаллаларида 4G таянч станциялари ишга туширилди. Айни пайтда аҳоли 4G стандартидаги юқори тезликда интернетдан фойдаланиш имконияти яратилди.
