Обуна бўлинг

Жамият    8:52 / 17.12.2022     137

“Йилнинг энг фаол журналисти” анъанавий кўрик-танловининг Жиззах вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

Фото: jurnalistika.uz

Таклиф ва тавсияларга кўра, жорий йилдан “Йилнинг энг фаол журналисти” анъанавий танловини ва тақдирлаш маросимини йилнинг июнь ойида эмас, балки йил якунида, яъни, декабрь ойида ўтказиш режалаштирилган эди.

Фото: jurnalistika.uz

Шунга кўра, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими томонидан танловнинг вилоят босқичига жорий йилнинг 1 декабридан 10 декабрь санасига қадар ижодий ишлар қабул қилиб олинди.

7 кишидан иборат ҳайъат аъзолари томонидан номзодларнинг ишлари кўриб чиқилди ва телевидение, радио, матбуот ва интернет йўналиши бўйича 1-,2-,3-ўринлар, шунингдек, “Энг яхши ёш журналист”, “Энг яхши матбуот дизайнери”, “Йил дастурини ёритган энг яхши материал”, “Энг яхши фотомухбир”, “Энг яхши телеоператор”, “Энг яхши монтаж устаси”, “Энг яхши режиссёрлик иши” ҳамда “Энг яхши ахборот хизмати” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди.

Фото: jurnalistika.uz

Ғолиб ва совриндорлар янги йил байрами арафасида эълон қилинади ва Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишади.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!