Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 8.11.2022     777

Зафарободда туман судининг боғбони пора билан ушланди

У терговчи билан гаплашиб жиноят иши бўйича енгиллик қилиб бериш ваъдаси билан фуқародан 2000 АҚШ доллари сўраган.

Фото: видеодан кадр

Зафаробод туман судининг боғбони алдаш ва ишончни суистеъмол қилиш йўли билан моддий бойлик орттириш мақсадида, туманнинг “Узун” қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, унга нисбатан Зафаробод туман прокуратураси терговчиси иш юритувидаги жиноят иши бўйича ёрдам беришини, яъни унга енгиллик қилишини ваъда қилади.

Бунинг учун терговчи билан гаплашиши мумкинлигини айтади ва ушбу “эзгу хизмат”ини 2000 АҚШ долларига баҳолайди.

Жорий йилнинг 19 октябр куни соат 20:40 ларда Зафаробод тумани “Узун” МФЙ ҳудудида жойлашган умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида фуқародан сўраган 2000 АҚШ долларини олаётган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир даомида ашёвий далиллар билан ушланади.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекситон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!