Жамият    7:01 / 25.08.2022     304
Зафарободдаги цемент заводидан заҳарли модда чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалди

Ижтимоий тармоқларда: “Цемент заводидан чиқаётган заҳарли модда аҳоли саломатлигига хавф солмайдими?”,- сарлавҳаси билан видео тарқалган.
Давлат Экология Қўмитаси ушбу хабарга ўз муносабатини эълон қилди.
Маълум қилинишича, “Олмалиқ кон металлургия комбинати” АЖга қарашли Жиззах вилояти, Зафаробод тумани “Чимқўрғон” МФЙ ҳудудида жойлашган “Жиззах цемент” заводи атрофида видеотасвирда кўрсатилган ҳолат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари томонидан жойига чиқиб ўрганилган.


Дастлабки ўрганиш давомида мурожаатда айтилган бу ҳолат ўз тасдиғини топмаган.
“Шу билан бирга, ушбу корхонанинг атроф муҳитга таъсирини атрофлича ўрганиш мақсадида корхона мутасаддилари билан тезкор чора-тадбирлар тузилди ва ҳолат Давлат экология қўмитаси томонидан қатъий назоратга олинди”, — дейилади қўмита хабарида.
