Обуна бўлинг

Жамият    7:02 / 15.07.2022     413

Зарбдорда 11 млн. сўмга 7,5 гектар ер сотмоқчи бўлган фермер ушланди

У дастлаб 1 гектар ер ажратиб беришини ваъда қилиб фуқародан 5 млн. сўм олган.

Фото: видеодан кадр

Тошкент вилояти Тошкент тумани Келес шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Зарбдор тумани ҳудудида деҳқончилик қилишни ният қилади. Ҳудудда ер излаб юриб фермерлик билан шуғулланувчи фуқаро билан танишади ва у билан 5 миллион сўм эвазига бир гектар ер майдони олишга келишади.

Фермер жорий йилнинг май ойида ушбу пулларни олсада ерни ажратиб бермайди. Сўнгра ҳаридор фермерга учраб, ундан пулларини қайтаришини сўраганида у яна 6 миллион сўм бериши кераклигини, шунда 7,5 гектар ер ажратиб беришини маълум қилади.

Бу ҳаракат ноқонуний эканлигини танишларидан эшитган деҳқончилик қилиш истагида бўлган фуқаро вилоят ички ишлар бошқармасига мурожаат қилади.

Ушбу ариза асосида вилоят Ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ер ресурслари талон-тарож қилинишига қарши курашиш бўлинмаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда Зомин тумани Ғаллакор қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи, Зарбдор туманидаги фермер хўжалик раҳбари ариза муаллифидан 6 миллион сўмни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!