Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 23.09.2022     281

Зоминда 52 ёшли аёл машинадан пул ўғирлади

Ҳайдовчи супермаркет ёнида машинаси эшигини очиқ қолдирган ва ўғирлик содир этилган.

2022 йил 18 сентябрь куни Жиззах вилояти ИИБ “102” автоматлаштирилган тизимига Зомин тумани “Халқобод” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро мурожаат қилиб, машинасидан пуллар ўғирланганини билдирган.

Вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, жабрланувчи 2022 йил 17 сентябрь куни 23:50 ларда Мустақиллик кўчасида жойлашган супермаркет ёнида Lacetti русумли автоулови эшигини очиқ қолдириб, харид қилиш учун дўконга кирган вақтда машина салонида бўлган 2 млн сўм пуллар ўғирланган.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни “Шароф Рашидов” МФЙда яшовчи 1970 йилда туғилган аёл содир этгани аниқланди. Ундан 100 минг сўм миқдордаги пуллар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!